Шарапованинг теннисчиларга кераги йўқ
Ads

Россиялик машҳур теннисчи Мария Шарапованинг допинг можароси туфайли олган дисквалификацияси якунлашига уч ой вақт қолди. Бироқ моҳир теннисчининг кортга қайтишидан қолган ракетка усталари хурсанд эмас. Бу ҳақда собиқ ракетка устаси Анна Чакветадзе айтди.

- Теннисчилар Марияни кутаётгани йўқ, уни мухлислар ва ташкилотчилар кутмоқда, - деди Анна Чакветадзе. – Теннисчи қизлар мусобақа жадвалида Мария Шарапованинг номини кўрса, бу уларга ёқмайди. Чунки Мария кучли спортчи ва гўзал қиз. Уни мухлислар яхши кўради. Ташкилотчиларга унинг ўйинларига кўпроқ чипта сотилиши ёқади. Теннисчилар бунақа рақибни ёқтирмайди.

Мария Шарапова расман 2017 йилнинг 26 апрель куни Штутгартдаги турнирда биринчи учрашувини ўтказади.

SPORTS.uz

Минбар

Барча блоглар