Шарифа Давронова икки карра Осиё чемпиони

Бу йил ўзбек енгил атлетикасида порлаган Шарифа Давронова яна бир чемпионликни тантана қилди.

Кувайтда ўтаётган ёшлар ўртасидаги қитъа биринчилигида ҳамюртимиз ўзининг севимли уч ҳатлаб сакраш дастурида тенгсиз бўлди. Давроновага бу галги чемпионликни расмийлаштириш учун 13,23 метр етарли бўлди.

Биламизки, ушбу атлетимизнинг потенциали аслида бундан ҳам юқори. Мазкур дастурда иштирок этган бошқа бир вакиламиз Хушноза Шавкатова эса 12,23 метр билан кумуш медални қўлга киритди. Шу тариқа, Шарифа Давронова ушбу Осиё чемпионатида узунликка сакраш ва уч ҳатлаб сакраш секторларини ғалаба билан якунлади.

МОҚ матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!