Шаркич ва Чераннинг голлари "Пахтакор"га "Насаф" устидан ғалаба келтирди

  • 24 июля, 2022, 22:17
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 1
  • Футбол
CHERY AUTO

Бугун “Пахтакор” клуби ёзги йиғини доирасида Қаршининг “Насаф” клуби билан назорат баҳсида беллашди. Чемпионатдаги икки етакчи жамоа ўртасидаги учрашув қизиқарли кечди. Голларга бой ўтган ўйинда “Пахтакор”нинг қўли баланд келди – 3:1.

Tecno

Аввалига Оливер Шаркич 5-дақиқада пенальтидан ҳисобни очди. Тайм охирларида яна Шаркич ўз дублини расмийлаштириб қўйди. Иккинчи бўлим бошида Шароф Муҳитдинов ўзининг голи билан ҳисобни қисқартирди. Бироқ Драган Черан 58-дақиқада учинчи голни урди.

пахц

"Пахтакор": Элдор Суюнов, Ҳожиакбар Алижонов, Илья Мартинович, Алексей Ларин, Фарруҳ Сайфиев, Икром Алибоев, Одил Ҳамробеков, Сардор Собирхўжаев, Достон Ҳамдамов, Драган Черан, Оливер Шаркич.

Захирадан майдонга тушганлар: Шахзод Азмиддинов, Аброр Исмоилов, Диёр Холматов, Достон Турсунов,  Муҳаммадали Ўринбоев.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию
SAMARIDDIN AMUR GPZ UZB
24/07/2022 22:37
Nasafdi tarkibi qani, nima quruq SHarof bilan uynaganmi