Шарманда! Машҳур жамоанинг футболчиси жамоадошларининг бутсаларини ўғирлаб келгани аниқланди

Номи тилга олинмаган “Бордо” футболчиси жамоадошларининг оёқ кийимларини ўғирлаган.

RMC Sport хабарига кўра, футболчи ўғирланган оёқ кийимларни интернет орқали сотган. Бу унинг собиқ севгилисидан маълум бўлди.

Клуб футболчини бир ўйинга дисквалификация қилди ва жарима солди. Бошқа футболчилар эса ушбу жазони жуда юмшоқ деб ҳисоблашган.

Маълумот учун, "Бордо" 29-турдан кейин Франция чемпионатида сўнгги ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!