Шармандали мағлубият оқибати. Лапорта Куманнинг “пўстагини қоқди”
Европа Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг биринчи турида “Барселона” футболчилари ўз мухлислари кўз ўнгида “Бавария”дан 0:3 ҳисобида қақшатқич мағлубиятга учраганидан кейин клуб президенти Жоан Лапорта бош мураббий Рональд Куманни чақиртирди.
El Chiringuito нашрининг хабар беришича, мажлисда Лапорта ва Кумандан ташқари раҳбариятнинг қолган вакиллари ҳам иштирок этган.
Манбанинг хабарига кўра, йиғилиш танқидий руҳда ўтган. Шунга қарамай, клуб хўжайинлари Куманнинг истеъфоси масаласини кўтармаган.
“Барселона” халқаро миқёсда илк маротаба кетма-кет учта учрашувда мағлуб бўлди. Каталонияликлар “Бавария” дарвозасига бирорта зарба бера олмади. Жамоа сардори Жерар Пике эса, бугунги кунда жамоанинг бори шу эканини таъкидламоқда.
Фикрлар