Шарофиддин Лутфуллаев бронза медали учун баҳс олиб боради

Грузия пойтахтида старт олган дзюдо бўйича Гран-при мусобақасининг биринчи кун дастурида медаллар учун курашадиган спортчилар номи маълум бўлди. Қувонарлиси, -60 кг вазн тоифасида баҳс олиб бораётган вакилимиз Шарофиддин Лутфуллаев мусобақанинг бронза медали учун кураш олиб боради, дея хабар бермоқда МОҚ.

Юртдошимиз чорак финалда франциялик Валиде Хярга имкониятни бой бериб қўйган эди. Аммо бронза медали учун ўтиш беллашувида россиялик Яго Абуладзедан устун келди. Энди вакилимиз шоҳсупага кўтарилиш учун Болдбатар Ганбат (Мўғулистон) билан куч синашади.

Таъкидлаш жоиз, юртдошимиз ушбу беллашувда ғалаба қозонса, Токио Олимпиадаси учун 350 рейтинг очкосини қўлга киритиши мумкин. Бўлажак беллашувда юртдошимизга омад тилаймиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!