Шахмат: 5 нафар иштирокчи халқаро талабларни бажарди, улар кимлар?

Бугун якунига етган шахмат бўйича ўзбекистонлик биринчи гроссмейстер Георгий Aгзамов хотирасига бағишланган анъанавий халқаро турнирда 5 нафар иштирокчи ФИДЕнинг турли талабларини бажарди. Қувонарлиси, уларнинг тўрт нафарини ўзбекистонлик шахматчилар ташкил этишди.

Жумладан, Нилуфар Ёқуббоева аёллар ўртасида гроссмейстерлик талабини бажаришга муваффақ бўлди. Шу билан бирга у эркаклар ўртасида халқаро мастер талабини ҳам бажарди.

Aли Қосимов, Муҳиддин Мадаминов ҳамда Бобур Сатторов эса халқаро мастер талабини бажарган шахматчиларимизга айланди.

Шунингдек, халқаро турнирда фахрли 3-ўринни қўлга киритган тожикистонлик Муҳаммад Хусенхўжаев халқаро гроссмейстер талабини бажарди.

Бугун Халқаро шахмат академиясида ушбу шахмат усталарига махсус сертификатлар топширилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!