Шахмат: Аёллар ўртасида Олий лига баҳслари якунланди

Халқаро шахмат академияси ўтган 9 кун давомида аёллар Олий лига бахсларига мезбонлик қилди.

Мусобақада Олий лигада дона суриш имкониятига эга бўлган жами 10 нафар етакчи салоҳият эгалари 9 тур давомида ўз маҳоратларини намойиш этишди. Якуний натижаларга кўра, 9 имкониятдан 6.5 очко жамғарган FIDE устаси Умида Омонова мусобақа ғолиби бўлди.

6_2

шахмат

3_1

5_2

9 имкониятдан бир йўла 3 нафар иштирокчи Мафтуна Бобомуродова,Сарвиноз Қурбонбоева ҳамда Маржона Маликовалар бир хил 6 тадан очко жамғаришди ва қўшимча қийматга кўра, Мафтуна Бобомуродова ҳамда Сарвиноз Қурбонбоева кучли учликдан жой олди. Олий лигада биринчи ўринни эгаллаган иштирокчи мамлакат аёллар терма жамоасига қабул қилиниши билан ҳам аҳамиятлидир.

9

8

Маълумот учун, май ойида пойтахтимизда 2 та нуфузли халқаро мусобақа – Г.Агзамов хотира турнири ҳамда Амир Темур турнири.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!