Шахмат бўйича жаҳон чемпионатида саралаш босқичи якунланди. Ўзбекистон пешқадамликни сақлаб қолди

  • 22 ноябрь, 2022, 22:53
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Шахмат
CHERY AUTO

Исроил давлатида бўлиб ўтаётган FIDE жамоалари ўртасидаги жаҳон чемпионатининг саралаш босқичи ўз ниҳоясига етди. 

Tecno

Ушбу босқичда "Б" гуруҳида иштирок этган ўзбекистонлик шахматчилар сўнгги 5-турда Польша билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. Шуни қайд этиш лозимки, ушбу турда GM Нодирбек Якуббоев ва GM Жавоҳир Синдаров ўрнига IM Ортиқ Ниғматов ва IM Абдималик Абдисалимовга имконият берилди. 

IMG_20221122_225035_555

5 та турдан иборат саралаш босқичи якунларига кўра, 7 очко жамғарган Ўзбекистон пешқадамликни сақлаб қолди ва гуруҳда энг яхши натижани қайд этган 4 та жамоа чорак финалга йўл олди.

IMG_20221122_225106_720

Ҳамюртларимиз 23 ноябрь куни плей оффда Украина вакилларига қарши дона суради.

IMG_20221122_221245

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!