Шахмат бўйича жаҳон кубоги иккинчи босқичида ҳамюртларимиз рақиблари маълум бўлди, Нодирбек Абдусатторов ҳам баҳсларни бошлайди

Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида шахмат бўйича нуфузли турнир - "FIDE жаҳон кубоги" бўлиб ўтмоқда. Кеча ўтказилган 1-тур тай-брек баҳсларида Шамсиддин Воҳидов озарбайжонлик рақибига имкониятни бой бериб қўйди. Олдинроқ, Жавоҳир Синдаров ва Нодирбек Якуббоев муваффатиятли кейинги босқичга ўтган эди. 2-раунддан эса Нодирбек Абдусатторов ҳам мусобақада ўз иштирокини бошлайди. Уларнинг рақиблари билан танишинг.
 
Нодирбек Абдусатторов -Ваҳоб Санал (Туркия)
 
Жавоҳир Синдоров - Маркус Раггер (Австрия)
 
Нодирбек Якуббоев - Бенжамин Гредура (Венгрия)
 
Ўйинлар классик йўналишдаги 2 та партиядан иборат бўлиб, бир кунда бир партия ўтказилади. Кучлар тенг келса, кейинги куни тай-брек баҳсларига мурожаат қилинади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!