Шахмат: Жаҳон чемпионатида медаллар қўлга киритилди
Испаниянинг Салобрения шаҳрида 11-13 сентябр кунлари 14,16,18 ёш тоифасида рапид ва блиц йўналишида шахмат бўйича Жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.
Унда юртимиз шарафини 16 ёшгача бўлган қизлар ўртасида сурхондарёлик Азиза Турсунова 14 ёшгача бўлган ўғил болалалар ўртасидаги баҳсларда эса тошкентлик Муҳиддин Мадаминовлар ҳимоя қилишди.
Муҳиддин Мадаминов тезкор шахматда кумуш медалга сазовор бўлган бўлса, Азиза Турсунова блиц мусобақаларида совриндорлар қаторидан жой олди.
Ўзбекистон Шахмат Федерацияси матбуот хизмати.
Фикрлар