Шахмат: Мукофот жамғармаси 12000 евро бўлган фестивал бошланмоқда

Жорий йилнинг 20-30 сентябр кунлари, Тошкентда "Марказий Осиё Шахмат фестивали" бўлиб ўтади. Унда Марказий Осиёнинг, жумладан, Тожикистон, Қирғизистон, Туркманистон, Қозоғистон, Афғонистон ҳамда Ўзбекистондан энг кучли шахматчилар иштирок этиши режалаштирилган. Туркманистон терма жамоаси кеча пойтахтга етиб келишди, Тожикистон, Қирғизистон, Туркмаснистон, Қозоғистон, Афғонистон терма жамоалари бугун келиши кутилмоқда.

Ўзбекистон Шахмат федерацияси матбуот хизматининг хабари кўра, мукофот жамғармаси 12.000 Евро бўлган ушбу мусобақада, рейтингга ҳам таъсир эътиши билан аҳамиятли. . Ўғил болалар ўртасида чемпионликни қўлга киритадиган ғолибга 3000 евро, қизлар ўртасида мутлоқ чемпионга эса 1500 евро мукофот пули белгиланган. 200 га яқин шахматчилар иштирок этадиган фестивалда стандарт ва рапид йўналишида дона сурилади.

ФИДЕ, РосАТОМ ҳамда Ўзбекистон Шахмат федерацияси ҳамкорлигида ўтказилаётган ушбу мусобақада 20 ёшгача бўлган, 1800 (ўғил болалар учун), 1600 (қиз болалар учун) рейтинг баллидан кам жамғармаган шахматчилар қатнашиш учун ариза беришлари мумкин.

 9 турдан иборат баҳсларда ҳар бир иштирокчига, партия охирига қадар 90 дақиқа вақт берилади.

Ўзбекистон Шахмат Федерацияси матбуот хизмати