Шахмат: Мумбайда жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда

Жорий йилнинг 1-13 октябр кунлари Ҳиндистоннинг Мумбаи шаҳрида 14,16 ва 18 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида Жаҳон чемпионати старт олди. Мусобақалар беш юлдузли “Renaissance Hote”l ва “Convention Centre Mumbai” меҳмонхоналарида бўлиб ўтмоқда.

Ўзбекистон Шахмат федерациясининг хабарига кўра, 14 ёшгача бўлганлар ўртасида Муҳиддин  Мадаминов, 16 ёшгача бўлганлар категориясида Элбек Сулаймонов ва қизларимиздан ФИДЕ тоифасидаги спорт устаси Умида Омонова, ҳамда 18 ёшлиларда Холида Намозовалар Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилишмоқда.

Чемпионат ғолиб ва совриндорлари халқаро гроссмейстер, халқаро тоифадаги спорт устаси ва ФИДЕ спорт устаси сингари халқаро унвонларни олиш имкониятига эга бўлдилар.

шахмат

Ўзбекистон шахмат федерацияси матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!