Шахмат. Нодирбек Абдусатторов 40 минг доллар ютди, ғолиблик Накамурага насиб этди
Ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторовнинг “Fischer Random World Championship-2022” мусобақасидаги иштироки якунланди.
Ҳамюртимиз 3-ўрин учун кечган беллашувда норвегиялик Магнус Карлсенга қарши баҳс олиб борди ва 1:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.
Таъкидлаш керакки, соврин жамғармаси 400 минг долларни ташкил этган “Fischer Random World Championship-2022” мусобақасининг 4-ўрини учун 40 минг доллар мукофот ажратилган.
Мусобақанинг финал баҳсида эса россиялик Ян Непомняший АҚШ вакили Хикару Накамурага қарши баҳси дона сурди. Унда 3:2 ҳисобида Накамуранинг қўли баланд келди ва у мусобақа ғолиблигини қўлга киритди.
Эслатиб ўтамиз, мусобақанинг кучли 8 талигига кирган шахматчилар қуйидагича мукофотланади:
1-ўрин: 150.000$
2-ўрин: 85.000$
3-ўрин: 55.000$
4-ўрин: 40.000$
5-ўрин: 25.000$
6-ўрин: 20.000$
7-ўрин: 15.000$
8-ўрин: 10.000$
Фикрлар