Шахмат Олимпиадаси. Йигитларимиз ишончли, қизларимиз йирик ҳисобдаги ғалабани тантана қилди

Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида бўлиб ўтаётган Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасининг учинчи куни ниҳоясига етди.

Қувонарлиси, 3-кунда вакилларимиз ғалабани тантана қилди. Ўзбекистон эркаклар жамоаси Словакия устидан 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган бўлса, аёллар жамоамиз замбиялик рақибаларига умуман имконият қолдирмади, 4:0.

Шу тариқа, йигитларимиз 2 тадан ғалаба ва дуранг қайд этган ҳолда, 6 очко жамғарди. Қизларимизда эса 4 очко бор.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!