Шахмат. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси аъзолари юқори ўринларда

Сўнгги янгиланган live халқаро рейтинг жадвалида Ўзбекистон аёллар шахмати вакиллари юқори натижаларни қайд этмоқда. 

Афруза Ҳамдамова 2403 рейтинг билан қизлар ўртасидаги кучли учликдан жой олиб, етакчилар сафида бормоқда. Шунингдек, Умида Омонова (+106), Гулдона Каримова (+123) рейтинг ўсиши бўйича энг яхши кўрсаткичлардан бирини намойиш этди.

Ушбу натижалар Ўзбекистон аёллар шахмат мактабида рақобатбардош, истиқболли ёш авлод шаклланаётганини яққол тасдиқлайди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!