Шахмат. “Соҳибқирон Амир Темур кубоги” IV халқаро турнири ўз якунига етди

Жорий йилнинг 28 май куни старт олган “Соҳибқирон Амир Темур кубоги” IV халқаро шахмат турнири ўз якунига етди.

Мусобақа швейцарча тизимда (9 тур) иккита гуруҳга бўлинган ҳолда ўтказилди. Асосий гуруҳда 1800 ва ундан юқори рейтингга эга шахматчилар иштирок этса, иккинчи гуруҳда 1799 ва ундан паст рейтингга эга бўлган шахматчилар иштирок этди.

Қайд этиш лозимки, “Соҳибқирон Амир Темур кубоги” IV халқаро шахмат турнирининг умумий мукофот жамғармаси 20 000 АҚШ долларини ташкил қилди. Якуний натижаларга кўра эса 16 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасида ғолиблик Акбарали Абдуҳакимовга, 20 ёшгача бўлганлар ўртасида Баҳром Баҳриллаев, нуронийлар ўртасида Расет Зиатдинов, аёллар ўртасида Лайса Латифах, эркаклар ўртасида эса Абдималик Абдисалимовга насиб этди.

Мусобақа ғолиб-совриндорлари ташкилотчилар томонидан пул мукофотлари билан тақдирланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!