Шахмат. Тошкентда дунё шахмат юлдузлари жам бўлади

CHERY AUTO

28-29 март кунлари Тошкентда “XVII жаҳон чемпиони Рустам Қосимжонов” халқаро турнири ўтказилади.

Tecno

Ушбу турнирда иштирок этиш учун 9 та давлатдан 20 нафар кучли шахматчилар рўйхатга олинган. Мусобқа 9 турдан иборат бўлади. Турнирнинг соврин жамғармаси эса 70 000 АҚШ долларини ташкил этади.

Мусобақада Рустам Қосимжоновнинг ўзи ҳам иштирок этади. Шунингдек, Нодирбек Абдусатторов, Нодирбек Ёқуббоев, Жавоҳир Синдаров, Жаҳонгир Воҳидов ва Шамсиддин Воҳидов сингари ёш гроссмейстерларимиз, бундан ташқари Шахрияр Мамедяров, Александр Гришчук, Жорден ва Форест ва Пархам Магсудлу каби машҳур шахматчилар ғолиблик учун баҳс олиб боради.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию