Шахмат. Умида Омонова Осиё чемпионатида ғалаба қозонди

Ўзбекистонлик ёш шахматчи Умида Омонова ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатида ғалаба қозонди.

У "Western Asia Chess Championship 2022" турнирининг "G20-Rapid" йўналиши бўйича баҳсларда иштирок этди ва якунда 7 уринишдан 6 очко тўплаб, биринчи ўринни қўлга киритди.

Маълумот учун, Умида Ҳиндистоннинг "Ченнай" шаҳрида бўлиб ўтган 44-шахмат Олимпиадасида ҳам Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!