Шахматчиларимиз "FIDE жаҳон кубоги"да ўз иштирокини бошлади
Хабар бериб ўтганимиздек, Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида шахмат бўйича нуфузли турнир - "FIDE жаҳон кубоги" старт олди.
30 июлдан 24 августгача бўладиган мусобақада Ўзбекистон номидан Нодирбек Абдусатторов, Жавоҳир Синдаров, Нодирбек Якуббоев, Шамсиддин Воҳидов ҳамда Нилуфар Якуббоева иштирок этмоқда.
Нодирбек Абдусатторов юқори рейтинги сабабли 1-босқичда қатнашмайди, у тўғридан-тўғри 1/64 финалга чиқди.
Биринчи раунднинг илк ўйинларида Жавоҳир Синдоров (оқ) ҳамда Нодирбек Якуббоев (қора) 1-ўйинда қариблари устидан ғалаба қозонган қозонган бўлса, Шамсиддин Воҳидов (оқ) ҳамда Нилуфар Якуббоева (қора) дуранг ўйнади.
Бугун, 31 июль куни улар биринчи раунднинг 2-ўйинида дона суради. Агарда 2 ўйин натижаларига кўра кучлар тенг келса, навбатдаги кунда қўшимча тай-брек баҳслари бўлиб ўтади. Мағлуб бўлган шахматчилар мусобақани тарк этади.
Эслатиб ўтамиз, жаҳон кубогида 1, 2, 3-ўринларни эгаллаган шахматчилар 2024 йилда жаҳон тожи учун даъвогарни аниқловчи саралаш турнирига йўлланмани қўлга киритади.
Фикрлар