Шахматчиларимиз Ҳиндистонда иккинчи бўлишди

Жорий йилнинг 4-11 сентябр кунлари Ҳиндистоннинг Деҳли шаҳрида 6-20 ёшлилар ўртасида Ғарбий Осиё чемпионати бўлиб ўтди.

Мусобақа қатнашчилари стандарт, рапид ва блиц бўйича ўзаро кураш олиб бордилар.

Чемпионатда олтин медални қўлга киритганлар Халқаро гроссмейстр унвонига эга бўлишди. Ўзбекистон Шахмат федерацияси матбуот хизматининг хабар беришича, юртимиз шарафини 11 нафар ақл идрок эгалари ҳимоя қилди. Улар орасида ФИДЕ тоифасидаги спорт усталари Абдумалик Абдусалимов ва Муҳаммадали Абдруҳмонов ҳамда аёллар ўртасида халқаро тоифадаги спорт устаси Баҳора Абдусатторова ҳам бор.

Мазкур чемпионатда Ўзбекистон терма жамоаси 8 медал билан 10 давлат орасида 3 та олтин, 1 та кумуш, 4 та бронза медални қўлга киритди ва умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллади.

Абдумалик  Абдусалимов 20 ёшлилар ўртасида(стандарт), Муҳаммадали Абдураҳмонов 18 ёшлилар ўртасида(рапид), Даврон Шарипов эса 14 ёшгача бўлганлар ўртасида(блиц) чемпионлик мақомига эришишди.

Мафтуна Бобомуродова 14 ёшлилар ўртасида кумуш, Муҳаммадисо Убайдуллаев 8 ёшлилар ўртасида(блиц), Абдумалик  Абдусалимов 20 ёшлилар ўртасида(блиц), Баҳора Абдусаттарова 20 ёшлилар ўртасида стандарт ҳамда блиц йўналишларида бронза медалларини қўлга киритишди.

photo_2019-09-11_17-00-47

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!