Шахматчиларимиз яна бир карра чемпион!
Жорий йилнинг 16-22 ноябр кунлари Туркиянинг Мерсин шаҳрида «Mersin Metropolitan Municipality 4th International CHess Tournament» турнири бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон шарафини Абдусаттаров Нодирбек, Якуббаев Нодирбек, Гусейнов Алихан, Тураев Ҳалим ҳамда қизлардан Баймуратова Севара ҳимоя қилишди.
Ўзбекистон шахмат федерацияси матбуот хизматининг хабарига кўра, 15 давлатдан 81 шахматчи қатнашган мусобақада, 13 гроссмейстер ҳамда 15 халқаро спорт усталари дона суришди. Турнир швейцарча тизимда, 9 турдан иборат бўлди ҳамда ҳар бир партия охиригача 90 дақиқа берилди.
Куни кеч ўз ниҳоясига етган халқаро турнирда халқаро гроссмейстер Абдусаттаров Нодирбек 9 очкодан 7 очко жамғариб турнир чемпионига айланди. Баймуратова Севара эса 5,5 очко билан қизлар ўртасида чемпион бўлди.
Фикрлар