"Шахтёр" биринчи турда ғалаба қозонди. Убайдуллаев эса...
Ўйин тақдирини биргина гол ҳал этди.
Беларусь Олий лигасига старт берилди. Бугун 1-турдан ўрин олган бир неча учрашув бўлиб ўтди.
Шаҳзод Убайдуллаев ҳаракат қилаётган "Шахтёр" клуби дастлабки тур баҳсини "Минск" жамоасига қарши ўтказди. Беллашув солигорскликларнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. "Кончилар"нинг ягона голига 83-дақиқада Дембо Дарбо муаллифлик қилди.
Ушбу баҳсни Шаҳзод Убайдуллаев захирада бошлади ва 80-дақиқада Гега Диасамидзе ўрнига майдонга тушди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)
Фикрлар