Ads

Донецкнинг “Шахтёр” клуби ярим ҳимоячиси Бернард УЕФА Чемпионлар лигаси 1/8 финал босқичи доирасида “Рома”га қарши бўлиб ўтадиган дастлабки учрашувни ўтказиб юбориши мумкин.

Берилган маълумотларга кўра бразилиялик футболчи Украина чемпионатининг "Черноморец" (4:0) клубига қарши баҳсида жароҳат олган.

“У доим елкасидан жароҳат олади. Кўрамиз бу сафарги жароҳат жиддийми ёки йўқ. Сўнгра унинг “Рома”га қарши баҳсда майдонга тушиш ёки тушмаслиги ҳам маълум бўлади”, - дейди “Шахтёр” устози Пауло Фонсека.

Эслатиб ўтамиз, “Шахтёр” ҳамда “Рома” жамоалари ўртасидаги баҳс 21 февраль куни бўлиб ўтади.