"Шахтёр" - "Рома" ва "Севилья" - МЮ ўйинини бошқарадиган ҳакамлар номи маълум бўлди
Шотландиялик Уильям Коллам бошлиқ ҳакамлар бригадаси ЕЧЛ 1/8 финалидан ўрин олган “Рома” – “Шахтёр” ўйинини бошқаради. УEФА расмий сайти тарқатган хабарга кўра, унга қанотларда Бобби Мэдден ва Жон Битонлар ёрдам беришади.
“Севилья” – “Манчестер Юнайтед” ўйинини эса франциялик Клеман Турпен бошлиқ ҳакамлар бригадаси бошқаради. Лайнсменлар эса Николя Дан ова Сирил Грингорлардир.
Фикрлар