"Шахтёр" устози Яхшибоев ҳақида нималар деди?

CHERY AUTO

Кеча Беларусь чемпионатида 17-тур ўйинлари давом эттирилди. Ҳамюртимиз Жасур Яхшибоев фаолият олиб борадиган "Шахтёр" Солигорск" жамоаси ўз майдонида "Городея"ни қабул қилди ва 4:1 ҳисобидаги йирик ғалабани қўлга киритди.

Tecno

Жасур 46-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди ва 82-дақиқада рақиб дарвозасига гол киритиб, янги жамоасидаги дебютини муваффақиятли бошлади. Учрашувдан кейинги матбуот анжуманида "кончилар" устози Юрий Вернидуб ҳамюртимиз ҳақида илиқ фикрларни билдириб ўтди.

"Артём Арипов ва Яхшибоев бугун дебют қилди. Мен бу футболчилар жамоамиз аъзолари эканлигидан жуда ҳам хурсандман. Ҳужум чизиғимизни анча кучайтириб олдик. Ўйлашимча, ҳар бир мураббий бундай кучайишни истаган бўлар эди", - деди Вернидуб.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!