“Шахзода” камарини ҳимоя қилади

  • 8 август, 2019, 17:51
  • 0
  • Бокс

WBA Asia камари сохиби ҳамюртимиз “Шахзода”, рус шархловчилари таъбири билан айтганда “Мистер печень” номи билан машхур Равшанбек Умурзақов 7 сентябрь куни Россиянинг Екатеринбург шаҳрида ҳимоя жангида ринга кўтарилади. Рақиб филиппинлик боксчи Ролдан Алдеа бўлади. Филиппин вакили, профи рингда 22 та жанг ўтказган. Улардан 14 тасида зафар қучиб, 7 бора мағлубиятга учраган. Бир бора дуранг қайд этган. Ғалабаларининг саккизтасини нокаут эвазига қўлга киритган. Юртдошимиз эса, профессионал фаолиятида 9 маротаба жанг ўтказиб, барчасида ғалаба қозонган. Рақибларини 7 бор нокаутга учратган. Қизиғи, ушбу боксчи билан 31 август куни яна бир юртдошимиз Анвар Турапов ҳам рейтинг жангини ўтказади.

60615972_377648189511430_1273743431474085888_n

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!