Шер Мамазулунов жангга тайёр! У янги вазн тоифасида рингга кўтарилади
28 ноябрь куни Россиянинг Екатеринбург шаҳрида профессионал кикбоксинг бўйича FAIR FIGHT промоушени томонидан ташкил қилинадиган жанг кечаси бўлиб ўтади. Ушбу кечада ўзбекистонлик Шер Мамазулунов ҳам навбатдаги жангини ўтказади. Унга беларуслик Дима Валент рақиблик қилади.
Биз ушбу жанг борасида ҳамюртимизнинг фикрлари билан қизиқдик.
- Жангга яхши тайёргарлик кўрганмиз. Сабаби йил бўйи ҳозирлик кўришга мажбур бўлдик. Биласиз, жангимиз маълум бўлади, тайёргарликка киришганимизда пандемия сабаб қолдирилди. Кўп бора шундай ҳолатлар юзага келди. Шунинг учун яхши формадаман. FAIR FIGHT промоушенида кўп жанглар ўтказганман. 77 кг вазн тоифасида чемпион ҳам бўлганман. Бу сафар 84 кгда рингга кўтариламан. Рақибим жуда тажрибали ва ўз номига эга бўлган жангчи ҳисобланади. Умуман олганда тайёрман!
Фикрлар