Шер Мамазулуновнинг навбатдаги жанг санаси ва рақиби маълум бўлди

Юртимизнинг энг машҳур К-1 усталаридан бири Шер Мамазулуновнинг навбатдаги жанг санаси маълум бўлди.

Юртдошимиз  28 август куни Россиянинг Екатеринбург шаҳрида ташкил қилинадиган ”Fair Fight “ турнирида рингга кўтарилади. Унга Беларусь вакили Евгений Волчек рақиблик қиладиган бўлди.

Биз Шер Мамазулуновнинг ушбу жанг борасидаги фикрлари билан қизиқдик.

- Тайёргарликлар яхши кетмоқда. Май ойидан буён ҳозирлик кўриб келмоқдамиз. Аввал жисмоний ҳолатга ишладик. Кейин спарринглар ва бошқа жиҳатларга эътибор қаратмоқдамиз. Дастлаб рақибим россиялик Сергей Веселкин бўлиши керак эди.

Бироқ, у жангда иштирок эта олмаслигини билдирганидан сўнг, Беларусь вакилига қарши рингга кўтариладиган бўлдим. Волчек ҳам анчагина тажрибали саналади. Ҳаваскор ва профессионал фаолияти мобайнида яхши натижалар қайд этган. Умуман олганда, бу юрт вакиллари ушбу яккакураш турида кучли ҳисобланади. Ўйлаймакни, мураббийларим ёрдамида жангга яхши даражада етиб борамиз ва ижобий натижа қайд этамиз.

Дарҳақиқат, беларуслик К-1, кикбоксинг усталари жаҳонда ўз ўрнига эга. Юртдошимиз бу мамлакат вакиллари билан бир неча бор тўқнаш келган. Айниқса, у сўнги жангларида Никита Шостак, Дима Валент билан шиддатли жанг олиб бориб, ажойиб ғалабаларни қўлга киритганди. Бу сафар ҳам ҳамюртимиз ғалабали одимини давом эттиради, деган фикрдамиз ва унга омад тилаб қоламиз!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!