Шер Мамазулуновнинг профессионал боксдаги дебюти кечиктирилди
Ўзбекистонлик кикбоксинг устаси Шер Мамазулуновнинг 12 сентябрь куни профессионал боксда дебют жангини ўтказиши ҳақида маълум қилган эдик. Бу борада барча масала ҳал қилиниб, юртдошимиз жиддий тайёргарлик кўраётганди. Бироқ, ташкилотчилар сўнгги паллада Мамазулунов ҳамда унинг жамоадошининг жангларини бекор қилган. Бунга спортчимизнинг ўзи қуйидагича изоҳ берди.
- Бугун, бу борада менга маълум қилишди. Аниқ бир сабаб айта олмайман. Менежерлар келиша олмаган кўринади. Шундай бўлса-да, тайёргарликни давом эттирамиз. Балки, кейинроқ ушбу дебютим амалга ошар.
Фикрлар