Шерки Франциянинг Парагвай устидан ғалабасини Наполеон қиёфасида нишонлади
Франция терма жамоаси ярим ҳимоячиси Райан Шерки Парагвайга қарши ўйиндан сўнг Наполеон Бонапарт кийган машҳур икки томонлама бош кийим — бикорнни бошига қўйиб, мухлислар эътиборини тортди. «Уч ранглилар» жаҳон чемпионати‑2026 1/8 финал босқичида рақибни 1:0 ҳисобида мағлуб этди.
Шерки майдонга 84-дақиқада захирадан тушди ва гол ёки голли пас билан ажралиб турмади. Учрашувдаги ягона тўпни ҳужумчи Килиан Мбаппе киритди. У 70-дақиқада пенальтини аниқ амалга оширди.
Жаҳон чемпионати 1/4 финалида Франция терма жамоаси Марокашга қарши майдонга тушади. Учрашув 9 июлдан 10 июлга ўтар кечаси, АҚШнинг Фоксборо шаҳрида жойлашган «Жиллетт» стадионида бўлиб ўтади.

Фикрлар