Шерзод Эсанов: "Ҳаётимдаги бу муҳим лаҳзаларни ҳеч қачон унутмайман"

“Андижон”да тўп суриб ўзини кўрсата олган Шерзод Эсанов Россиянинг “Акрон” жамоасига кўчиб ўтганидан сўнг қуйидаги сўзларни ёзиб қолдирди:

“Қадрли “Андижон” мухлислари!

Мен ҳаётимдаги бу муҳим лаҳзаларни ҳеч қачон унутмайман. Ҳурматли андижонликлар ва жамоа мухлислари, ҳар бир ўйинда тинимсиз қўллаб-қувватлаб борганингиз учун сизларга чин дилдан раҳмат айтаман.

Майдондаги ҳар бир дақиқамда сизнинг қўлловингизни ҳис этиб, роҳатланиб ҳаракат қилдим. Шубҳасиз, сизлар Ўзбекистондаги энг яхши мухлисларсизлар!

Мураббийлар штаби, жамоадошларим, тиббиёт ходимлари, маъмурлар ва барча ходимларга ташаккуримни билдираман.

Янги саргузаштларни бошдан кечириш пайти келди. “Андижон”га эса янги марраларни забт этишини тилайман. Улар сизнинг ишончингизни оқлашига ишонаман!”.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Davlatbek Alibekov
23/07/2024 21:08
Яша сог бу'л Шерзод Эсон кегинги ишларинга КЕЛДИ(омад) тилаймен