Шесни "Барселона"га ўтгач илк фикрларини билдириб ўтди
Польша терма жамоаси дарвозабони Войцех Шесни "Барселона"га билан шартнома имзолагач, ўзининг бу ҳақдаги фикрларини билдириб ўтди.
“Тўғрисини айтсам, фаолиятимни якунлашга тайёр эдим. Мен бу шаҳарда дастлабки икки кун ичида одамлар менга қандай муносабатда бўлишларини ва бу улар учун қанчалик муҳимлигини кўриб хурсанд бўлдим. Бу ажойиб оиланинг бир қисмига айланганимдан фахрланаман. Бу катта клуб, лекин ўзимни аллақачон оила аъзосидек ҳис қиляпман. Мухлисларнинг иштиёқини кўряпман ва бу жуда ёқимли. Оила мен учун жуда муҳим, энди мен уни бироз кенгайтирдим.
Мен стадионда бўлдим. Жамоа ажойиб кўринди. Бу мен учун ажойиб чақирув бўлди ва мен бунга катта иштиёқ билан тайёрман. Мен бу мавсумда нималар бўлишини интиқлик билан кутяпман”, - деди Шесни.
34 ёшли посбон бугун “Барселона” билан 2025 йилнинг 30 июнига қадар шартнома имзолади.
Фикрлар