Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Шевченко: Гаттузо “Милан”га аввалги юзини қайтарди

Изоҳлар: 0

“Милан” клубининг собиқ ҳужумчиси, Украина терма жамоаси бош мураббийи Андрей Шевченко миланликларнинг бош мураббийи Женнаро Гаттузо ҳақида илиқ фикрлар билдирди.

“Гаттузо “Милан”га аввалги юзини ва аслини қайтарди. У футболчиларни доим курашга тайёр туришини ва агрессив бўлишини сўрамоқда. У майдонда рақибларга миллиметр бўш жойни бермайдиган футболчи эди.

Женнаро ҳеч нарсадан қўрқмайди, шунинг учун унинг олиб бораётган ишидан ҳайрон эмасман. Унга берилган имкониятдан фойдаланди. Умид қиламанки, мавсум якунида у “Милан”ни еврокубокларга олиб чиқади”, – деди Шевченко.

Гаттузо ва Шевченко 1999–2006 йиллар давомида “Милан” жамоасида биргаликда тўп сурган.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ