Шевченко Украина - Бразилия ўртоқлик ўйинини ташкил қилмоқчи
Ads

Украина терма жамоаси бош мураббийи Андрей Шевченко Бразилия терма жамоаси устози Титега икки терма жамоа ўртасида ўзаро ўртоқлик ўйини ўтказишни таклиф қилмоқда.

“Мен унга келгуси йилнинг май ойида Украинада ўртоқлик ўйини ўтказишни таклиф қилдим. Бу таклифим бразилияликлар мураббийига ёқди, бироқ, тез орада терма жамоанинг ЖЧ-2018га тайёргарлик режалари тасдиқлангач, барчаси маълум бўлишини айтди”, - дейди Шевченко.

Эслатиб ўтамиз, саралашнинг Европа қитъасида иштирок этган Украина терма жамоаси мундиал йўлланмасини қўлга кирита олмаган эди.

Минбар

Барча блоглар