Шаҳбоз Умаров "Бунёдкор"ни тарк этди ва Қозоғистон чемпионатига қайтиши мумкин
Шаҳбоз Умаров Тошкентнинг "Бунёдкор" клуби билан шартномасини ўзаро келишув асосида бекор қилди.
27 ёшли футболчи жорий мавсумда "Бунёдкор" сафида 7 та ўйин ўтказди. Умаров бир бор рақиб дарвозасини ишғол этди ва яна бир голга пас берди.
ОАВ маълумотларига кўра, ҳужумкор вингер фаолиятини Қозоғистонда давом эттириши мумкин. Хабарларда қайд этилишича, у аллақачон "Туран" жамоаси ихтиёрига етиб борган ва Туркистон клубининг бир қатор назорат учрашувларидан бирида майдонга тушган.
Шунингдек, футболчига Қозоғистоннинг яна бир жамоаси — Кўкшетаунинг "Окжетпес" клуби томонидан ҳам қизиқиш билдирилаётгани айтилмоқда.

Фикрлар