Шоҳжаҳон Эргашев мағлуб этган Майкл Фокснинг чемпионлик камари учун жанги натижаси бекор қилинди. Жангдаги ҳакам эса умрбод четлатилди
WВА ташкилоти ярим ўрта вазн тоифасида (-66,6 кг) вақтинчалик жаҳон чемпионлик камари учун бўлиб ўтган Габриэль Маэстре (3-0, 3КО) ва Майкл Фокс (22-2, 5КО) жанги натижасини бекор қилди. 7 август куни Миннеаполис шаҳрида бўлиб ўтган жангда Фокс рақибига нисбатан яхшироқ ҳаракат қилди. Уни икки бора нокдаун ҳолатига ҳам тушира олди. Аммо якунда ҳакамлар 114-113, 115-112 ва 117-110 ҳисобида Маэстре ғалабасини қайд этишди. Бу бокс оммаси орасида катта муҳокамага сабаб бўлди. Шундан сўнг, WВА ташкилоти комиссия қарори билан жанг натижасини бекор қилди ва баҳс учун қайта буйруқ берди. 117-110 ҳисобида баҳолаган ҳакам Глориа Мартинес эса ташкилот томонидан бир умрга четлатилди.
Эслатиб ўтамиз, Майкл Фокс ҳамюртимиз Шоҳжаҳон Эргашевдан ҳам мағлубият аламини тотиб кўрган.
Фикрлар