Шоҳжаҳон Эргашев ва Шаҳрам Ғиёсов вазнида IBF камари учун элиминатор жанги ўтказилди
Профессионал бокснинг супер енгил (-63,5 кг) вазн тоифасида IBF йўналишида мажбурий даъвогарлик учун 4 боксчи турнири эълон қилинган. Бугун биринчи жанг ўтказилди. PBC компанияси томонидан ташкил этилган бокс оқшомида Сабриел Матиас (17-1, 17КО) қозоғистонлик Батир Жукембаевга (18-1, 14КО) қарши рингга кўтарилди.
Дастлабки раундларда Жукембаев жангни фаол бошлаганига қарамай, 6 ва 7-раундлар оғир зарбаларни йўллай олган Матиас рақибини қийин аҳволга солиб қўйди. Жукембаевнинг мураббийлари уни 9-раундга чиқишидан бош тортди. Шу тариқа 1-элиминатор жангида Матиас техник нокаут эвазига ғалаба қозонди.
12 июнга белгиланган 2-саралаш баҳсида Луис Ритсон ва Херамиас Понсе ўзаро жанг қилади. Жанг ғолиби Матиасга қарши якуний элиминатор, шу билан биргаликда IBF жаҳон чемпионлик камари учун мажбурий давогар мақомига эга бўлиш учун куч синашади.
Эслатиб ўтамиз, бу вазнда WBA, WBO, IBF, WBC чемпионлик камарлари британиялик Жош Тейлорга тегишли.
Фикрлар