Шоҳжаҳон Эргашевга мағлуб бўлган боксчи жаҳон чемпионлик камари учун жанг қилади. Иккинчи асосий жангда эса Шаҳрам Ғиёсов ва Қудратилло Абдуқаҳҳоровнинг собиқ рақиблари тўқнаш келади
Тошкент вақти билан якшанба тонгида Америка Қўшма Штатларининг Миннеаполис шаҳрида "TGB Promotions" компанияси томонидан ташкил этилаётган бокс оқшоми бўлиб ўтади. Кечанинг асосий жангида ярим ўрта вазн тоифасида (-66,6 кг) вакант бўлган WВА вақтинчалик жаҳон чемпионлик камари учун Габриэль Маэстре (3-0, 3КО) ва бизга яхши таниш бўлган боксчи Майкл Фокс (22-2, 5КО) учрашади.
Кечанинг иккинчи марказий баҳсида эса Эймантас Станионис (13-0, 9КО) ва Луис Коллазо (39-8, 20КО) ўзаро тўқнаш келади.
Бу боксчилар биз учун бегона эмас. Шоҳжаҳон Эргашев 2019 йил Фоксни очколар ҳисобида мағлуб этган бўлса, кейинчалик Фазлиддин Ғоибназаров унга имкониятни бой берган. Шунингдек, Станионис ўзининг ҳаваскор боксдаги сўнгги жангида Шаҳрам Ғиёсовга енгилган. Бу жанг Рио Олимпиадаси саралаш босқичида бўлиб ўтган. Бошқа бир ҳамюртимиз Қудратилло Абдуқаҳҳоров эса 2019 йил Луис Коллазодан устун келган эди.
Фикрлар