Шоҳжаҳон Эргашевнинг жанги муддатидан олдин якунланди (видео)

  • 11 август, 2022, 07:06
  • 1
  • Бокс

Супер енгил вазн тоифасида фаолият олиб бораётган боксчимиз Шоҳжаҳон Эргашев бироз аввал ўзининг навбатдаги жангини ўтказди. Америка Қўшма Штатларида Салита компанияси томонидан ташкил этилган бокс оқшоми асосий жангида унга мексикалик Анхел Ҳернандес рақиблик қилди. 10 раунд этиб белгиланган баҳс 5-раундда рақибнинг бир неча бор нокдаун ҳолатига тушиб, пассив ҳимояда бўлгани сабаб рефери томонидан тўхтатилди ва унда ҳамюртларимиз муддатидан олдин ғалаба қозонди.

Ушбу ғалабадан сўнг, Эргашевнинг жанглар статистикаси 23-0 (20 нокаут) кўриниш олган бўлса, Ҳернандесники 14-2-1 (14 нокаут)га ўзгарди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Baxil Alihuja
11/08/2022 09:37
Жуда яхши жанг! Кейинги галаба Шохжахонни чемпионликка талабгор килади.