Шоҳжаҳон Эргашевнинг жанги якунланди. Бу сафар....

  • 27 май, 2022, 07:45
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Бокс
CHERY AUTO

Профессионал бокснинг супер енгил вазн тоифасида (63,5 кг) ўз фаолиятини давом эттираётган ҳамюртимиз Шоҳжаҳон Эргашев Америка Қўшма Штатлари Мичиган штатида бўлиб ўтган бокс оқшомида рингга кўтарилди. Аргентиналик Луис Алберто Веронга қарши 8 раунд этиб белгиланган жанг тўлиқ давом этди ва унда Эргашев рақиби устидан 79-70 ҳисобида ғалаба қозонди. Шуни қайд этиш керакки, Верон ҳали нокаут эвазига мағлуб бўлмаган. 

Tecno

Ушбу ғалабадан сўнг, 30 ёшли Эргашевнинг жанглар статистикаси 22-0 (19 КО) кўриниш олган бўлса, 29 ёшли Вероннинг рекорди 19-4-2 (9 КО)га айланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!