Шоҳжаҳондан
Ads

Рио Олимпиадаси чемпиони, айни пайтда профессионал боксда ёрқин фаолият олиб бораётган ҳамюртимиз Фазлиддин Ғоибназаров ўзининг навбатдаги жангини бугун 11 май куни АҚШнинг Аризона штатида жойлашган "Convention Center" аренасида мезбон боксчи Макл Фоксга қарши ўтказади.

Ёдингизда бўлса, Майкл Фокс шу йилнинг 15 февраль куни бошқа бир ҳамюртимиз Шоҳжаҳон Эргашевга қарши рингга кўтарилиб, фаолиятидаги биринчи мағлубиятини қабул қилиб олганди. Таъкидлаш жоиз, Фокс 20 жангидан қолган 19 тасида ғалаба қозонган.

Эслатиб ўтамиз, юртдошимиз шу пайтгача профессионал боксда 7 бор жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган.