Шоҳруҳнинг зарбалари залворли экан
Ads
Россиянинг Санкт-Петербург шаҳри мезбонлик қилаётган бокс бўйича ёшлар ўртасидаги 20-жаҳон чемпионатида Шоҳруҳ Рустамов совринли ўринларга даъвогарлик қилмоқда.
 
75 килограмм вазн тоифасидаги жангларда қатнашаётган Шоҳруҳ Рустамов дастлабки икки жангда болгариялик Егор Скамарохов ва озарбайжонлик Расим Чобанлини йирик ҳисобларда мағлубиятга учратган эди.
 
Ўзбек бокс мактаби тарбияланувчиси чорак финал йўлланмаси учун ўтказилган жангда Хитой Тайпейи вакили Чиа-Вей Канга қарши рингга чиқди. Жанг давомида рақибидан ҳар жиҳатдан устунлик қилган Шоҳруҳ учрашувни 5:0 ҳисобида ўз фойдасига ҳал қилди.
 
Ярим финал йўлланмаси учун бўладиган кейинги жангда Шоҳруҳ Рустамов германиялик Везир Агерман билан куч синашади.