Шомурдовга янги рақобатчи пайдо бўлиши мумкин
А Серияга қайтган "Кальяри" таркибни кучайтиришда давом этади. Яқиндагина ўз таркибига Элдор Шомуродони қўшиб олган сардинияликлар яна битта ҳужумчи сотиб олишни режа қилган.
Никола Скира хабар беришича, "Кальяри" "Монца"дан Андреа Петаньяга қизиқиш билдирмоқда. Томонлар тез орада музокараларни бошлаши мумкин.
28 ёшли ҳужумчи Италиянинг бир қатор клубларидан тўп тепган. Улар орасида "Милан", "Наполи" ва "Аталанта" каби жамоалар ҳам бор. Петанья ўтган мавсум "Монца" таркибида 32 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урган. Клуб уни шу ёзда "Наполи"дан 10 миллионга сотиб олганди. Шу билан бирга, футболчи билан 2026 йилгача амал қиладиган шартнома имзоланган.
Фикрлар