Шомуродов 10 дақиқа ўйнаган баҳсда "Рома" "Ювентус"га мағлуб бўлди (видео)

Италия А Сериясининг 8-турида “Рома” сафарда “Ювентус”га қарши баҳс олиб борди.

Туриндаги ўйин 1:0 ҳисобида мезбонларнинг ғалабаси билан якунланди. “Юве”га 3 очко тақдим этган ягона голга Мойзе Кин (16') муаллифлик қилди.

Шу куни “Рома” сафидаги ҳамюртимиз Элдор Шомуродов ўйинни захира ўриндиғида бошлади ва 80-дақиқада майдонга туширилди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Saidjonn
18/10/2021 07:30
Mourino shomurodovni kech tuwurdi