Chery Tigo 7 PRO

А Серияда юздан ортиқ учрашувда майдонга тушган Элдор Шомуродов ёзда янги жамоа масаласини ҳал қилишига тўғри келади.

Чемпионатнинг иккинчи қисмида легионеримиз фаолиятида ижобий ўзгариш юз берганидан кейин “Кальяри” юқори дивизиондаги жойини сақлаб қолган тақдирда ҳамюртимизни ўз сафида олиб қолиши кутилаётган эди.

“Рома” ва “Кальяри” ўртасидаги келишувга кўра, сардинияликлар бир мавсумдан иборат ижара муддатидан кейин ўзбек футболчисини яна 9 миллион евро тўлаган ҳолда тўлиқ трансфер қилиш ҳуқуқига эга эди.

Сўнгги маълумотларга қараганда, “Кальяри” раҳбарияти бу имкониятдан фойдаланмасликка қарор қилган.

Хусусан, Европа футболини ёритиб келаётган onefootball.com сайти Элдор Шомуродовнинг келажагига доир янги маълумот чиқарди.

- “Кальяри” ўзбек футболчиси билан доимий ҳамкорлик қилиш ғоясидан воз кечди. Элдор Шомуродов ижара муддатидан тугаганидан кейин “Рома” ихтиёрига қайтиши кутилмоқда. Сардинияликлар Шомуродов узоқ муддатли фойда келтириш мумкинлигига ишонмаяпти, - деб ёзди onefootball.com сайти.

Бу мавзудаги маълумотларни бошқа манбалар ҳам қаламга олмоқда.

- “Кальяри” Элдор Шомуродовни тўлиқ трансфер қилиш ҳуқуқидан фойдаланмайди. Бунинг оқибатида ўзбек ҳужумчиси ёзда “Тригория”га қайтади. У “Специя” ва “Кальяри”даги икки ижара муддатидан кейин келаси фаолиятига ойдинлик киритишини кутади, - деб ёзди ilmessaggero.it  сайти.

Айрим манбалар ёзда “Рома” ҳужум чизиғида жиддий ўзгаришлар бўлишини таъкидламоқда.

- Бош мураббий Даниэле Де Росси ҳужум чизиғига ойдинлик киритиб олиши керак. Ромелу Лукаку “Челси”дан сотиб олинмайди ва у мавсум якунланиши билан Лондон клубига қайтарилади.

Пауло Дибаланинг ҳам клубдаги келажаги аниқ эмас. Уни ёзда 13 миллион еврога харид қилиш опцияси очилади. Аргентиналик юлдуз Европа Чемпионлар лигасида мунтазам ўйнайдиган клубда тўп тепмоқчи.

Сардор Азмун “Байер”га қайтарилади. Тэмми Абрахам ҳам Англия Премьер-лигасига қайтмоқчи. Жорий мавсумда ижарага берилган Андреа Белотти, Ола Сольбаккен ва Элдор Шомуродов яна Римга қайтади ва келажаги борасидаги янги қарорни кутади, - деб ёзмоқда tuttomercatoweb.com  сайти эксперти Антони Парротто.

“Барса”да ўйнаган футболчи Файзуллаевни қанчага трансфер қилиш кераклигини айтди

Ўзбекистонда туғилган футболчи “Евро-2024”да иштирок этади

“Рома” Шомуродов учун яна 8 миллион евро харажат қилади!

Ана холос: Файзуллаев Месси билан ўйнамоқчи!

Файзуллаевга танқид қандай таъсир қилди?

Шомуродов номини тарихга муҳрлади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Шухрат Хусаинов
20/05/2024 15:44
Яна уша " щома"