Шомуродов бу сафар ҳам ўзини кўрсата олмади

Жаҳон чемпионати туфайли вужудга келган танаффусдан фойдаланган "Рома" бир қатор ўртоқлик учрашувлари ўтказди. Жумладан, бироз олдин якунига етган ўйинда улар Нидерландиянинг "Валвейк" клуби билан куч синашди. 

Ушбу беллашувда римликлар йирик 3:0 ҳисобида зафар қучди. Голларга Абрахам, Эль-Шаарави ҳамда Заньоло муаллифлик қилди. 

Ҳамюртимиз Элдор Шомуродов мазкур баҳснинг 61-дақиқасида захирадан майдонга тушди, аммо ўз ҳисобига гол ёки ассист ёздириб қўя олмади. 

Маълумот учун, Элдор бундан аввал ўтказилган "Каза Пия" ҳамда "Кадис" жамоаларига қарши беллашувда ҳам гол ура олмаганди. 



Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!