Шомуродов бу “юк”ни кўтара олмайдими?

А Серия ўйинлари бошланишига оз қолди. Европа матбуоти Италия жамоаларининг мавсумга тайёргарлиги таҳлил қилмоқда.

Нуфузли нашрлардан бири https://www.goal.com сайти журналисти Франческо Ширру А Серия дебютанти “Кальяри”нинг ҳужум чизиғидаги имкониятларини таҳлил қилиб чиқди. Бунга сабаб эса, жамоанинг юқори дивизионга чиқишига 21 та гол билан энг катта ҳисса қўшган Жанлука Лападуланинг оғир жароҳат олиб, узоқ муддатга сафдан чиққани бўлди.

picture--original_1

Маълумотларга қараганда, перулик форвард август-сентябрь ойларидаги ўйинларда қатнашмаслиги аниқ бўлиб улгурган. Октябрь ойида тиббиёт ходимларини Лападулани чуқурлаштирилган тешкирувдан  ўтказиб, дастлабки хулосасини бериш керак. Катта эътимол билан октябрь ойида ҳам 33 ёшли ўйинчи жамоасига ёрдам бера олмайди.

Футбол экспретлари ҳозир бош мураббий Клаудио Раньери ихтиёридаги уч нафар ҳужумчидан Лападула зиммасидаги “юк”ни қай бири кўтара олишини таҳлил қилиб чиқди.

Элдор Шомуродов

Аслида Клаудио Раньери ўзбек ҳужумчисини Жанлука Лападула билан тандем сифатида асосий ҳужумчи сифатида ўйнатмоқчи эди. Элдор "Кальяри"га пайтда ўтган йили асосий роллардан бирини бажарган Леонардо Паволетти жамоадан кетиши кутилаётган эди.

Бироқ, Лападуланинг жароҳати ҳаммасини ўзгартириб юборди. 34 ёшли Паволетти жамоада қоладиган бўлди. У ўртоқлик ўйинлари ва Италия кубогида асосий ҳужумчи ўрнини боса олишини кўрсатди.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, Шомуродовга ҳали спорт формасини тўлиқ тиклаб олмагани панд бермоқда. Клаудио Раньери ҳам ўзбек легионерининг жисмоний тайёргарлиги 50-60 фоизга тенг эканини алоҳида таъкидлади.

363350221_830894205064601_75279518734258072_n

Агар Шомуродов қисқа фурсатда жисмоний тайёргарлигини кучайтира олса, Лападула сафга қайтгунича, асосий форвард ёки иккинчи ҳужумчи сифатида ўйнаши мумкин.  Элдорнинг устунлиги у марказий ҳужумчи позициясидан ташқари ҳар икки қанотда тўп тепа олишида. Шунга қарамай, Шомуродов асосий таркибга кириши учун ҳудди ўзи сингари мана шу уч позицияда ўйнай оладиган Зито Лувумбо ҳамда чап қанот, ҳужум маркази ва ҳужумчи ортида тўп тепадиган Гаэтано Ористанио каби ёш авлод вакиллари билан рақобатлашиши керак.

Леонардо Паволетти

Италиялик ҳужумчи жуда катта тажриба тўплаган. Катта клубларда ўйнаган. Ҳар қандай вазиятда гол ура олиши билан машҳур.

Аслида “Кальяри” футболчилари плей-офф финалида Леонардонинг сўнгги дақиқада киритган голи эвазига А Серияга чиқди.

Мутахассисларнинг таҳлил натижалари Клаудио Раньери Паволеттини асосий ҳужумчи сифатида ўйнатишидан далолат бермоқда. Италиялик мураббий жамоа ўйин услубини Паволеттига мослаши айтилмоқда. Бунда асосий эътибор кросс пасларга қаратилади. Раньери яна А Серияга қайтган ҳужумчи кўп гол уришини кутяпти.

1686546193

Гаэтано Ористанио

“Интер” тарбиялаган 20 ёшли футболчи Нидерландия чемпионатида “Волендам” шарафини ҳимоя қилди. Ижара муддатида ҳужумкор ўйинчи анча ўсганини намойиш қилди.

Ористанио асосан чап қанот ҳужуми ва марказда ҳужумкор ярим ҳимоячи позициясида ўйнайди. Мураббийлар бу ўйинчини марказий ҳужумчи сифатида синаб кўришди. Лекин бу кутилган натижа бермади.

Мутахассисларнинг баҳолашича, Клаудио Раньери Ористаниони ўйиннинг сўнгги дақиқаларида Элдор Шомуродов ёки Леонардо Паволеттининг ўрнига ҳужумчи сифатида қисқа фурсат ўйнатиши мумкин.

Таъкидлаш жоизки, Клаудио Раньери ҳали “Кальяри” ҳужум чизиғини тўлиқ шакллантириб улгурмади. Энди тажрибали мутахассис қанлай ечим топишини тез кунларда билиб оламиз.

“Кальяри” А Сериядаги илк учрашувини 21 август куни Турин шаҳрида “Торино”га қарши ўтказади. Ўйин Тошкент вақти билан 21:30 да бошланади.

Ҳусанов жамоаси Чемпионлар лигаси учун кўп гол урадиган ҳужумчини оляпти

Шомуродов: Мессига ҳеч қандай алоқам йўқ! (фото)

Премьер-лига клуби тез орада ўзбек футболчиси трансферини эълон қилади

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!