Шомуродов энг қиммат футболчилар қаторида!

Қайси мамлакатда футбол қандай ривожланаётганини ўша юрт футболчиларининг трансфер суммасидан ҳам билиб олса бўлади. Собиқ иттифоқ ҳудудидаги мамлакатлар орасида ҳам Европа даражасида ўйнай оладиган ўйинчилар етишиб чиқмоқда.

Хусусан, ушбу ҳудуддаги айрим мамлакатларнинг энг қимматбаҳо ўйинчилари кучли бешлик чемпионатлари қаторига кирувчи лигаларда тўп тепмоқда.

Бугунги кунда энг қиммат футболчи мақомини грузиялик Хвича Кварацхелия эгаллаб турибди. “Наполи” вакилининг бугунги кундаги нархи 60 миллион еврони ташкил қилади.

jF0Hx31xmqKZssr99P1avQwfSPbsDeQUwHOzhQY7

Яқинда “Челси”га қабул қилинган украиналик Михаил Мудрикнинг трансфер суммаси 40 миллион еврога тенглаштирилди. Кучли учликни Франция чемпионатида “Монако” шарафини ҳимоя қилаётган Россиялик Александр Головин якунлаб берди. Истеъдодли футболчи 22 миллион еврога баҳоланмоқда.

Кучли бешлик чемпионатларининг яна бир вакили – Элдор Шомуродов “Рома”да етарлича ўйин амалиётига эга бўлмагани боис, трансфер нархи тенг ярмига пасайди. Энг баланд суммаси 14 миллион евро бўлган легионеримизнинг  бугунги трансфер нархи 7 миллион еврога тенг.

Энди ярим мавсум “Специя”да ўйнайдиган ҳужумчимиз бу кўрсаткич билан бешинчи ўринда қайд этилган.

Transfermarkt порталида қайд этилган трансфер нархлари асосида қуйида собиқ иттифоқ мамлакатларининг энг қиммат футболчилари билан танишиб чиқишингиз мумкин. Рўйхатга ҳар бир мамлакатнинг бир нафар энг қиммат футболчиси киритилган. 

  1. Хвича Кварацхелия (Грузия). "Наполи". Нархи - 60 млн евро

 

  1. Михаил Мудрик (Украина). "Челси". Нархи - 40 млн евро

 

  1. Александр Головин (Россия). "Монако". Нархи - 22 млн евро

 

  1. Эдуард Сперцян (Арманистон). "Краснодар". Нархи - 9 млн евро

 

  1. Эльдор Шомуродов (Ўзбекистон). "Специя". Нархи - 7 млн евро

 

  1. Бахтиер Зайнутдинов (Қозоғистон). ЦСКА. Нархи - 5 млн евро

 

  1. Олег Рябчук (Молдова). "Олимпиакос". Нархи - 4 млн евро

 

  1. Раймондс Кроллис (Латвия). "Специя". Нархи - 2,5 млн евро

 

9-10. Виталий Лисакович (Беларусь). "Рубин". Нархи - 1,5 млн евро

 

9-10. Карл Хейн (Эстония).  "Арсенал" U-21. Нархи - 1,5 млн евро

 

  1. Эмин Маҳмудов (Озарбайжон). "Нефтчи". Нархи - 1,4 млн евро

 

  1. Эдгарас Уткус (Литва). "Серкль Брюгге". Нархи - 800 минг евро

 

13-14. Валерий Кичин (Қирғизистон).  "Енисей". Нархи - 750 минг евро

 

13-14. Парвизжон Умарбоев (Тожикистон).  “ЦСКА – 1948”. Нархи - 750 минг евро

 

  1. Рахат Жапаров (Туркманистон). Эркин агент. Нархи - 250 минг евро

Таъкидлаш лозимки, Элдор Шомуродов мавсум охиригача "Специя" вакили сифатида тўп тепади. Унинг қайд этаётган натижаларига қараб, трансфер суммаси ҳам ўзгариб боради.

313c84ecccd601253c97fbfb11a38c08-scaled

"Рома" ва "Специя" ўртасидаги келишувга кўра, легионеримиз мавсум якунланиши билан Римга қайтиб келади. Мавсумдаги кўрсаткичлари таҳлили асосида унинг келажакдаги фаолияти бўйича янги қарор қабул қилинади. 

Агент: Ўруновга аввал 5 минг, кейин юз минглаб доллар тўлашди

“Рома” мухлислари Шомуродов ҳақида нималар деганини биласизми?

Тезкор: Бобур Абдухолиқов Беларусь чемпиони, деб эълон қилиниши кутилмоқда!

Игорь Сергеев фаолиятини қаерда давом эттириши ҳал бўлди!

Шомуродовнинг “Специя”даги дебютини қачон кўрамиз?

Ўруновни пул “синдирди”!

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!