Шомуродов гол уролмаяпти. “Ростов” янги тўпурар олди

“Ростов” 17 ёшли ҳужумчи Данила Сухомлиновни ўз сафига қўшиб олди.

Ўсмирлар ўртасидаги чемпионатда “Мастер–Сатурн” жамоаси шарафини ҳимоя қилган ҳужумчи 15 та учрашувда саккизта гол уришга эришди. Данила Россия ўсмирлар терма жамоаси аъзоси ҳисобланади.

“Ростов”нинг асосий ҳужумчиси вазифасини ҳамюртимиз Элдор Шомуродов бажармоқда. Ҳозирча, Элдорнинг ҳисобида 11 та гол бор. Сурхондарёлик футболчи ана шу голлардан 10 тасини чемпионатнинг янги йилгача бўлган қисмида урган.  Элдор 2020 йил ҳисобидан эса фақат бир марта – 29 февраль куни “Ахмат” дарвозасини ишғол қилди.

unnamed

Шомуродовнинг мухлислари ўқисин!

Шомуродовни олқишланг!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!